Самарқандда Халқаро авиация форуми бўлиб ўтади

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида Самарқанд шаҳрида «Aviation & Logistics Forum» II халқаро авиация форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Самарқанд вилоятининг туристик-транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш», «Самарқанд – Янги Ўзбекистоннинг сайёҳлик дарвозалари» концепцияси асосида ҳудудни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ЎР Президенти қарори қабул қилинди.

Самарқанднинг туристик марказида хорижликлар учун бож олинмайдиган савдо дўконлари очилади.

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда шаҳарлараро ва халқаро автобус қатнови йўлга қўйилади. Ушбу тизимда: «Uzbus» платформасида чипта сотиб олиш тартиби; Автобусларга GPS қурилмаларини ўрнатиш ва мониторинг қилиш учун ягона платформа яратилади.

2023 йил 1 февралгача аэропортда туристик ахборот маркази ташкил этилади.

Сўнгги хабарлар