Самарқандда БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform – БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг навбатдаги сессияси 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None

Бу ҳақда Уммоннинг туризм соҳасига ихтисослашган «Wejhatt» газетаси сайтида Ўзбекистоннинг зиёрат туризм соҳасидаги имкониятлари ҳақидаги мақолада айтилган.

Эълон қилинган мақолада Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан яратилган имкониятлар, мамлакатга саёҳат қилишдан манфаатдор бўлган ислом давлатлари билан ҳамкорлик, бу борада жорий этилаётган инновацион ечимлар ҳақида маълумот тақдим этилган.

«Ўзбекистон кўплаб мамлакатлар фуқаролари учун визасиз ташриф ва саёҳат қилиш имкониятлари бўйича етакчи туристик ҳудудига айланмоқда. Жумладан, 65 та давлат фуқаролари учун 30 кунлик визасиз кириш ва 77 та давлат фуқаролари учун соддалаштирилган электрон виза тизимининг жорий этилиши саёҳатчиларга қўшимча имтиёзлар беради», - деб ёзади муаллиф.

Шунингдек, газетада Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар томонидан Хива шаҳри «Ислом оламининг сайёҳлик пойтахти» этиб танлангани, БМТ Бутунжаҳон сайёҳлик ташкилотининг навбатдаги сессияси 2023 йилда Самарқандда ўтказилиши эълон қилинган.

Сўнгги хабарлар