Самарқанд ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига мезбонлик қилади

Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади, дея хабар беради ЎзА.

Африкада үш нысан ЮНЕСКО-ның бүкіләлемдік мұралар тізіміне енді
Фото: ЮНЕСКО

Жорий йил октябрь ойининг сўнгги кунларидан ноябрь ойининг биринчи ярмига қадар ўтказилиши режалаштирилган мазкур тадбир биринчи марта ЮНЕСКОнинг Париж шаҳридаги қароргоҳидан бошқа жойда бўлиб ўтади. Бу воқеа ташкилотнинг 80 йиллигига тўғри келгани билан ҳам аҳамиятлидир.

Давлат раҳбарининг 2024 йил 15 мартдаги қарорига кўра, мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш бўйича ташкилий қўмита тузилиб, зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ташкилий қўмита томонидан сессия билан боғлиқ тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан ишчи гуруҳлар тузилиб, тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Сессия иштирокчиларининг келиши ва кетиши, уларга виза расмийлаштириш, транспорт ва тиббий хизматлар кўрсатиш, асосий тадбирлар ва маданий дастурларда қатнашишлари масалалари ЮНЕСКО билан келишган ҳолда ҳал қилинмоқда.

Сессия доирасида ЮНЕСКОнинг Ёшлар форуми, миллий комиссиялар йиғилиши, илк бор Беруний номидаги Ўзбекистон-ЮНЕСКО мукофотини топшириш маросими, музейларда сунъий интеллектнинг ўрни бўйича халқаро конференция ўтказилади.

Бундан ташқари, Самарқанддаги тарихий-маданий ёдгорликлар, музейлар, маданият масканларида халқаро кўргазмалар, янги экспозициялар намойиши, жаҳон юлдузлари иштирокида концерт дастурлари, умуман, 150 дан ортиқ тадбир режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар