19:15, 20 Декабрь 2022 | GMT +5
Самарқанд ва Наманган мегаполислари Ўзбекистоннинг алоҳида маъмурий бирликларига айланади
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон вилоят марказлари Самарқанд ва Наманган алоҳида маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида республикага бўйсунувчи шаҳарларга айланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун парламентга тақдим этган мурожаатида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Самарқанд жаҳонга машҳур мегаполисга, туризм ва бизнеснинг халқаро марказига айланмоқда. Наманган саноат, тадбиркорлик, таълим ва маданият соҳаларида ҳам вилоят маркази сифатида ўз ўрнини топмоқда, – деди Ўзбекистон раҳбари.
Президент ҳозир Марказий Осиёда 7 та миллионер-шаҳар мавжудлигини, улар пойтахтлар қатори ҳудудлар ривожига ҳам янги суръат бағишлаётганини таъкидлади.
«Аҳолиси 1 миллион кишига етган Самарқанд ва Наманган шаҳарлари республика иқтисодиётининг юксалиш нуқтасига айланиши керак. Уларга Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар мақомини беришни таклиф қиламан», — деди Шавкат Мирзиёев.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков