11:08, 16 Сентябрь 2022 | GMT +5
Самарқанд шаҳрида Қозоқ миллий маданий марказининг кўргазмаси ташкил этилди
SAMARQAND. Кazinform – Шанҳай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит муносабати билан Самарқанд шаҳридаги Университет хиёбонида «ШҲТга нигоҳ» маданий-маърифий дастурлари ташкил этилди, деб хабар беради Кazinform Kuz.Uzга таяниб.

Дастур ташкилотга аъзо давлатлар маданияти, анъаналари намойиш қилинган кўргазмалар ва бадиий чиқишлардан иборат.
Хиёбонда Ўзбекистондаги рус, тожик, қирғиз, қозоқ, хитой миллий маданий марказлари, Ҳиндистон элчихонаси қошидаги ҳинд маданият маркази ҳамда Ўзбекистонда таҳсил олаётган покистонлик талабалар томонидан кўргазмалар ташкил қилинган.
Фото: Kuz.uz