Саида Мирзиёева: Aral Culture Summit – яхши келажак қуришнинг янги ҳикояси

Саида Мирзиёева
Фото: Саида Мирзиёева\Telegram

TASHKENT. Kazinform - Мутахассисларнинг фикрича, энди Орол денгизини тўлиқ тиклаш мумкин эмас. Энг муҳим вазифа - ўткир экологик инқирознинг ҳалокатли таъсирини камайтириш. Марказий Осиё давлатлари раҳбарияти Орол денгизи ва Оролбўйи минтақасини қутқариш учун ўз имкониятлари доирасида ҳисса қўишишга ҳаракат қилмоқда. Ўзбекистон ташаббусларидан бири ўтган йили БМТ минбаридан Саида Мирзиёева томонидан билдирилган эди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Жаҳон метеорология ташкилоти Орол денгизининг қуришини ХХ асрнинг энг йирик техноген экологик инқирозларидан бири деб атайди. Денгизнинг йўқолиши Оролбўйининг ўсимлик, ҳайвонот дунёси, ландшафти ва иқлимига тизимли равишда салбий таъсир кўрсатди.

2023 йил март ойида БМТ штаб-квартирасида сув конференцияси бўлиб ўтди, унда халқаро ҳамжамият 45 йиллик танаффусдан сўнг илк бор йиғилди. Ўзбекистон делегациясидан Саида Мирзиёева БМТ минбарига кўтарилди.

Саида Мирзиёева
Фото: саида мирзиёева/Telegram

 

– Орол денгизи инқирози инсониятнинг атроф-муҳитга бепарволиги оқибатлари ҳақида даҳшатли эслатмадир. Бироқ, ғамхўр одамларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли денгиз яна умид ва янгиланиш рамзига айланмоқда, - деди у.

Маърузачининг аниқлик киритишича, БМТ шафелигида 2018 йилда ташкил этилган Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосидаги траст фонди маблағлари ҳисобидан умумий қиймати 14 миллион доллардан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.

– Мамлакатимиз Орол денгизининг қуриган тубини боғга айлантиришни ўз олдига улкан мақсад қилиб қўйган ва ҳозирда қарийб 1,5 миллион гектар ер кўкаламзорлаштирган. Давлатимиз экологикҳалокатга қарши курашишда вақт қадрини чуқур англагани боис, бу вазифани тезкор равишда амалга оширмоқдамиз, - деди у.

Орол
Фото: NASA

 

Саида Мирзиёева Орол денгизи экологик ҳалокатига қарши курашда маданият ва бунёдкорликнинг муҳимлигини таъкидлади. У Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг йирик таълим ва маданий дастурларни ўз ичига олган Aral Culture Summit  лойиҳасини тақдим этди.

– Бу ҳудуд аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида нафақат турли соҳалардаги мутахассисларга, балки рассомлар ва дизайнерларнинг ижодий кучларига ҳам сармоя киритдик. Уларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан биз аллақачон эътиборни жалб қилишни, янги ҳикояларни яратишни ва кўз илғамас муаммоларни кўрсатишни бошладик. Биз янги келажакни қуриш учун янги ривоятни – Орол маданияти саммитини яратмоқдамиз, – деди Саида Мирзиёева.

Саммит фаолияти Оролбўйида биомаданий, маданий ва тиллар хилма-хиллигини асраб-авайлашга қаратилган.

- Мен санъат, дизайн ва маданият огоҳликни ошириш, алоқаларни рағбатлантириш, келажакни қуриш ва пировардида ижобий ўзгаришлар яратишда ҳал қилувчи роль ўйнашига ишончим комил. Шу боис стипендия дастурлари ва грантларини, фанлараро таълим дастурларини йўлга қўйиш, Оролга бағишланган санъат асарларини қўллаб-қувватлаш кабиларни ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз, — дея хулоса қилди маърузачи.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар
telegram