Саҳрои Кабирда қор ёғди
ASTANA. Kazinform – Дунёдаги энг катта чўл бўлган Саҳрои Кабирда қор ёғди ва энди ҳатто пальма дарахтлари орасида чанада учиш мумкин, деб хабар беради BILD.
Бундай ҳодиса бу минтақада жуда кам учрайди. Тахминан ҳар ўн йилда бир марта содир бўлади.
10 марда паст босим ҳудуди Пиреней ярим оролидан Шимолий Африкага қараб силжиб, минтақага нам ҳаво олиб келди. Синоптиклар башорат қилганидек, бу ҳаво совуқ ҳаво массалари билан тўқнашиб, ҳарорат нолдан пастга тушиб, қор ёғишига сабаб бўлди.

11 мартда асосан Атлас тоғлари ва бошқа тоғли ҳудудларда қор ёғди, бироқ чўл чеккаларида ҳам қор ёғди.
Weather.com портали маълумотига кўра, айнан шу тоғ тизмалари яқинида «Ўрта ер денгизидан келган нам ҳаво массалари баландликдаги совуқ ҳаво билан тўқнашади», натижада «ҳатто чўл яқинида ҳам қор ёғиши мумкин».
Бироқ қор қоплами узоқ сақланмайди: бугун Шимолий Африкада яна кун очиқ, ҳарорат анча кўтарилди, шунинг учун яқин вақт ичида чўлда қор ёғмайди.