Садриддин Ахмедов АҚШдаги бокс оқшомида дуранг натижа қайд этди
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонлик профессионал боксчи Садриддин Ахмедов Коммерс шаҳрида (АҚШ, Калифорния) мексикалик Элиас Эспадас билан 10 раундлик жанг ўтказди.
Бунгача Садриддин Аҳмедов биринчи ўрта вазн тоифасида ўтказган 15 та жангнинг 13 тасида нокаут эвазига ғалаба қозонган эди.
Э. Эспадас (23-6, 16 КО) ҳам осон чақиладиган ёнғоқ эмас эди.
Бокс оқшомининг асосий жанги қозоғистонлик боксчининг устунлигида ўтди. Унинг зарбалари қаттиқ тегарди. Бироқ ҳакамлар жангни дуранг деб баҳолади.
Шундай қилиб, С. Ахмедов ҳам, Э. Эспадас ҳам спорт фаолиятида илк бор дуранг натижа қайд этишди.
Жангдан сўнг Садриддин Ахмедов ҳаммаси олдинда эканини айтиб, қозоғистонлик мухлисларга миннатдорчилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядаги турнирда Сакен Бибосинов чемпион бўлгани ҳақида хабар берган эдик.