10:36, 23 Июнь 2025 | GMT +5
Садриддин Аҳмедовнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик боксчи Садриддин Аҳмедов (15-0-1, 13 КО) август ойида рингга қайтади, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Boxrec.com хабарига кўра, Аҳмедов навбатдаги жангини 15 август куни АҚШнинг Калифорния штати Санта-Инес шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс мусобақасида ўтказади. Қозоғистонликнинг рақиби ҳозирча номаълум, аммо жанг формати аллақачон маълум – биринчи ўрта вазн тоифасидаги жанг ўн раундга мўлжалланган.
Садриддин Аҳмедов сўнгги марта апрель ойида мексикалик боксчи Элиас Эспадасга (23-7-1, 16 КО) қарши рингга чиққан эди. Аҳмедов бу жангда яққол фаворит саналганди, аммо якунда дуранг қайд этилди.