Сўнгги ўн йил ичида Туркияда 20 мингдан ортиқ ўрмон ёнғинлари содир бўлган

None
None
ANKARA. Kazinform - Туркия ўрмон хўжалиги бошқармаси маълумотларига кўра, 2011 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда мамлакатда 26 311 ўрмон ёнғинлари содир бўлган, деб хабар беради Kazinform Anadolyга таяниб.

Ҳар йили 1530 дан 3755 гача ўрмон ёнғинлари қайд этилган. Бу йил бундай ёнғинларнинг ўртача йиллик сони 2631 тани ташкил этди.

Туркияда 90 минг гектардан зиёд майдон ёниб кетди. Ёнғинлар ўртача йилига 9 минг гектар майдонни йўқ қилмоқда. Мамлакатнинг ўрмон-дашт зоналарига энг кам зарар 2014 йилда етказилган ва 3117 гектарни ташкил қилган. Туркия ҳудудларига энг катта зарар ўтган йили, 20 минг гектардан зиёд қишлоқ хўжалиги ерлари, ўрмон захиралари, саноат ва аҳоли пунктлари, шунингдек, бошқа мақсадли ҳудудлар ёнғинлар натижасида зарар кўрган.

Ўрмон-дашт ёнғинларига кўпроқ мойил бўлган Туркия ҳудудлари Қаҳраманмарас, Измир, Адана ва Анталия шаҳарларидир.

Фақат охирги бир йил давомида ҳудудий ўрмон бошқармалари жойлашган Каҳраманмарашда- 5 409 гектар, Измирда - 4 110 гектар, Аданада - 2 776 гектар ва Кастамонуда - 1958 гектар ўрмон ёниб кетди.

Ёнғинларга қарши курашда Туркияда мавжуд бўлган 4 мингдан ортиқ сув омборларининг сув ресурсларидан фойдаланилади.

28 июлдан буён республиканинг 39 провинциясида қайд этилган 174 та ўрмон ёнғинларининг 160 таси ўчирилди. 14 та ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Ўрмон ёнғинларини ўчириш учун 16 та самолёт, 51 та вертолёт, 9 та учувчисиз учиш аппарати, 1 та учувчисиз вертолёт, 850 та ўт ўчириш машинаси, 150 та қурилиш техникаси ва 5000 дан ортиқ ходимлар жалб қилинган.

Соҳил бўйидаги курорт шаҳарларда содир бўлган ўрмон ёнғинлари натижасида саккиз киши ҳалок бўлди, 900 га яқин киши жароҳат олди. Улар орасида Қозоғистон фуқаролари йўқ.


Сўнгги хабарлар