09:43, 30 Апрель 2021 | GMT +5
Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 2853 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 2853 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 319 818 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2626 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 273 915 нафарга етди.