09:12, 02 Июнь 2021 | GMT +5
Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 1,3 минг кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1319 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 388 991та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1617 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 359 443 нафарга етди.