Сўнгги 2 йилда Қозоғистонда илм-фанга юзланган ёшлар сони 1 минг нафарга кўпайди – ҚР Таълим ва фан вазирлиги

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда илм-фанга юзланаётган ёшлар сони ортди. 2018 йилда олимлар сони 8 минг нафардан ошди, 2021 йилга бориб эса 9200 нафар ёшлар илм-фан соҳасида ишлайди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Таълим ва фан вазирлиги томонидан ёш мутахассисларни илм-фанга кенг жалб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди, деб хабар беради вазирлик матбуот хизмати.

– Ёшларнинг илм-фан соҳасига кириб келаётгани уларга шароит яратилаётганини билдиради. Давлатимиз томонидан ёш тадқиқотчиларни қўллаб-қувватлаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли олимлар сафи кўпайди. Охирги икки йилда илм-фанни бюджетдан молиялаштириш қарийб икки баробар ошди. Илмий лойиҳаларни грант маблағлари билан таъминлаш муддати 5 йилга узайтирилди. Илгари грант танловлари 3-5 йилда бир марта ўтказилар эди, энди эса ҳар йили ўтказилмоқда. Ҳисоботлар қисқартирилди, бюрократик тўсиқлар олиб ташланди. Ёш олимлар учун индивидуал грантлар ажратилади. Бакалавриат ва докторантлар учун стипендиялар сезиларли даражада ошди. Ёш тадқиқотчиларга махсус мукофотлар топширилди. Президентимиз топшириғига кўра қозоғистонлик олимларга дунёнинг етакчи илмий марказларида амалиёт ўташ имконияти берилди. Шу тариқа, ёш олимларнинг илмий ғоялари ва салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча шарт-шароит яратилган», — деди Қозоғистон Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитаси раиси Жанна Қурманғалиева.

Биохавфсизлик илмий-тадқиқот институти илмий ходими Руслан Абитаев маҳаллий «QazVac» вакцинасини яратишда иштирок этган ёш олимлардан биридир. У назорат, биологик технологиялар лабораториясида ишлайди ва вакциналарнинг хавфсизлиги ва иммуногенлигини текширади. Руслан 28 ёшда ва у ёш олимларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада ошганини таъкидлади.

«Онам ўқитувчи, мактабда биологиядан дарс беради. У доим фанга қизиқар, мени лабораторияга олиб борар, микроскопларни кўрсатарди. Бу йўналиш мен учун жуда қизиқ эди. 9-синфда Биологик хавфсизлик институти ҳақида эшитганман. Ўшанда мен фан йўналишида ўқишга, Биохавфсизлик илмий тадқиқот институтида ишлашга қарор қилдим. Мен ҚазМУда ўқиб юрган кезларимда институтда ҳар йили илмий амалиёт ўтаганман ва университетни тугатгач, шу ерда ишга қабул қилинганман. Ёш олим сифатида бизни давлат қўллаб-қувватлаётганини кўриб турибман. Меҳнат фаолиятимни беш йил аввал Илмий тадқиқот институтида лаборант сифатида бошлаганман, ҳозир илмий ходимман ва шу вақт ичида маошим сезиларли даражада ошди. Хабарингиз бор, халқаро андозалар асосида замонавий жиҳозлар билан жиҳозланган биофармацевтика заводи барпо этилди. Шунингдек, институтнинг ёш ходими сифатида янги уч хонали квартира калитини олдим. Мамлакатимизда илмий фаолият учун жуда яхши шароитлар яратилган, шу боис ҳозир сафимиз сезиларли даражада ошиб бораётганидан хурсандман, - дейди олим Руслан Абитаев.

Сўнгги хабарлар