Сўнгги 10 йил ичида Қозоғистонда сил билан касалланганлар сони 2,3 баробар камайди

None
None
ALMATY. Kazinform – 24 феврал - 24 март оралиғида Бутунжаҳон силга қарши кураш ойлиги бўлиб ўтади. Ойлик доирасида Қозоғистонда фтизиатр, фтизиопедиатрларнинг бепул консултацияси, аҳолини флюорографик текширувдан ўтказиш каби кенг кўламли тадбирлар режалаштирилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Алматидаги матбуот анжуманида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сил ва пулмонология миллий илмий маркази директори Малик Аденов Қозоғистонда сил билан касалланиш сезиларли даражада камайганлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда сўнгги 10 йилда сил билан касалланганлар сони 2,3 баробарга, ўлим даражаси эса 4,1 баробарга камайди. 2021 йилда ўлим даражаси ҳар 100 минг кишига 35,9 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, профилактик кўриклар натижасида 0 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар касалланиши камайган.

«Мамлакатимизда сил касаллигининг олдини олиш, ташхислаш ва даволаш бепул. Қозоғистон бюджет маблағлари ҳисобидан халқаро стандартларга мувофиқ сил касаллигини эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишнинг энг замонавий усулларини жорий этган кам сонли давлатлардан биридир. Силни эрта аниқлаш учун ЖССТ томонидан тавсия этилган ва халқаро стандартларга жавоб берадиган сил ва дори-дармонларга чидамли силнинг бактериологик ва молекуляр генетик диагностикасининг тезлаштирилган усуллари жорий этилди», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлиги сил касаллигига қарши пулмонология миллий илмий маркази директори.


Сўнгги хабарлар
telegram