ЎРВИни олдини олиш учун нима қилиш керак

None
ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият барқарор, дея хабар беради Kazinform.

Астана бош санитария врачи Сархат Бейсенованинг маълум қилишича, жорий йил саккиз ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан касалланиш даражаси 37 баробарга (109 674 ҳолатдан 2 970 ҳолатга) камайган.

«Жорий йил август ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан касалланиш даражаси 92 баробарга (9162 тадан 99 тага), жорий йил июль ойига нисбатан бир мартага (103 тадан 99 тага) камайди. Жорий йил август ойининг охирги ҳафтасида (25-31 август) ўтган йилнинг шу даврига нисбатан касалланиш 22 баробарга (516 тадан 23 тага), ўтган ҳафтага (18-24 август) нисбатан эса касалланиш 1,2 бараварга (28 тадан 23 тагача) камайди», - дейди у.

Қайд этиш жоизки, SARS-CoV-2 вирусининг эпидемиологик мониторинги, ҳамда геном секвенцияси усули ёрдамида генетик характеристикаси тадқиқотлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Қозоғистон ҳудудида айланиб юрувчи SARS-CoV-2 (омикрон) вирусининг 15 та генетик линияси аниқланган. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар давомида Қозоғистон учун янги субгенетик тармоқ топилмади.

Пойтахтда 2023 йил саккиз ойида ЎРВИнинг (ўткир респиратор вирусли инфекциялар) 232 494 та, жумладан, 14 ёшгача бўлган болаларда 132 771 та ҳолат қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан касалланиш 2 баробарга ёки 49 фоизга ошган.

Жорий йил август ойида касалланиш (11 124 та) 2022 йил августига (7 833) нисбатан 23 фоизга ошган.

Шу муносабат билан, Астана шаҳар Санитария-эпидемиология назорати департаменти ЎРВИ билан касалланиш ҳолларининг кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, аҳолига ўзига хос бўлмаган профилактиканинг умумий чораларига риоя этишни тавсия қилади:

- ЎРВИ билан касалланган беморлар билан алоқа қилишдан сақланиш керак, контактда бўлган тақдирда ниқоб кийиш керак;

- Касал бўлсангиз уйда қолиш керак. Ўз-ўзини даволаш билан шуғулланманг, шифокорни чақиринг, оила аъзолари орасида ёки жамоат жойларида ниқоб тақиш, шифокор кўрсатмаси бўйича даволаниш керак;

- аксириш ва йўтал пайтида оғзингизни рўмолча билан ёпинг, қўлингизни иложи борича тез-тез ювиб туриш керак;

- иммунитетни ошириш: шифокор тавсиясига кўра витамин C ва бошқа воситалардан фойдаланиши керак;

- масофани сақлаш, оммавий тадбирларда иштирок этишни имкон қадар камайтириш, касаллик белгилари бўлган одамлар эса уйда қолиб, шифокор кўрсатмаси бўйича даволаниши керак;

- хоналарни тез-тез шамоллатиб туриш;

- касал болаларни мактаб ва мактабгача таълим муассасаларига юбормай туриш керак;


Сўнгги хабарлар
telegram