Руслан Желдибай янги лавозимга тайинланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президентининг маслаҳатчиси — матбуот котиби Руслан Желдибай Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) янги технологиялар ва самарадорликни ошириш бўйича комиссияси директори лавозимига тайинланди.

Руслан Желдибай
Фото: akorda.kz

Бу ҳақда Руслан Желдибай ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Халқаро дзюдо федерациясининг (IJF) янги технологиялар ва самарадорликни ошириш бўйича комиссияси директори лавозимига тайинландим. Бу — қўшимча жамоатчилик фаолияти. Ишонч билдирган IJF раҳбариятига, хусусан Мариус Визер жанобларига миннатдорчилик билдираман», — деб ёзди у.

Қозоғистон Президентининг матбуот котибининг таъкидлашича, мамлакатнинг халқаро спорт ташкилотларида вакиллари бўлиши жуда муҳим.

«Бу қадам орқали мамлакатимиз нуфузини ошириш билан бирга, тажриба алмашишга ҳам хизмат қилади. Мамлакатимизда дзюдо ривожига қаратилган ишлар олиб бориляпти. Лекин муаммолар ҳам кам эмас. Дзюдони кенг ривожлантириш учун махсус академия ҳамда вилоятларда марказлар зарур. Халқаро ҳамкорликни ҳам кучайтирамиз. Шу ишга ўз ҳиссамни қўшаман», – дея хулоса қилди у.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни Президент фармонига мувофиқ Руслан Желдибай Қозоғистон Республикаси Президентининг ички сиёсат масалалари ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси лавозимидан озод этилиб, Президентнинг маслаҳатчиси – матбуот котиби этиб тайинланган эди.

Сўнгги хабарлар