Рубль-тенге савдоси июнь ойида икки баробарга ошди
ASTANА. Кazinform - Қозоғистон фонд биржаси бошқаруви раиси Алина Алдамберген ўтган ойда рубль-тенге савдоси сезиларли даражада ошганини айтди.

“Менда рубль-тенге савдоси маълумотлари бор. Июнь ойида биз рубль-тенге савдоси май ойига нисбатан икки баравар ошганини кўрамиз. Биринчи беш ойда рубль-тенге жуфтлигининг ўртача ойлик савдо ҳажми 191 миллиард тенгени ташкил этган бўлса, июнь ойида бу кўрсаткич 366 миллиард тенгега етди. Яъни 1,92 баробар ўсиш бор”, — деди у матбуот анжуманида.
Бижа раҳбарининг айтишича, бунинг қанча давом этишини вақт кўрсатади.
“Таъкидлаш жоизки, бу ерда баъзан мавсумий талаб ҳам бўлади. Шунинг учун, талаб бу сафар қанча давом этишини кузатиш керак. Мисол учун, февраль ойида талаб миқдори ҳам катта бўлган - 292 миллиард тенге. Йиллик ўртача ҳажм ҳам 2 баробар ошди”, - деди Алина Алдамберген.