09:05, 13 Июнь 2025 | GMT +5
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси фаолиятини якунлади
TASHKENT. Kazinform – Россиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов ўз фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

12 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтитёр Саидов ва Олег Мальгинов учрашди.
Учрашувнинг асосий мавзуси Ўзбекистон-Россия иттифоқчилик ва стратегик шериклигини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган.
“Биз алоқаларни чуқурлаштириш ва мамлакатларимиз учун манфаатли қўшма ташаббусларни қўллаб-қувватлашга интилишимизни яна бир бор тасдиқладик. Жаноб элчининг келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, – деган Саидов.