Россиянинг Қозоғистондаги савдо вакили янги товар йўналишларини ривожлантиришга чақирди

None
ASTANА. ТАSS - Кazinform - Қозоғистон ва Россия халқаро савдо бошдан кечираётган инқироз шароитида товарларни сотишнинг янги йўналишларини фаол равишда ишлаб чиқишлари керак. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Астанадаги савдо вакили Андрей Бабко маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Россия экспорт-импорт операцияларини янги бозорларга йўналтириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Бундан ташқари, савдо вакили ахборот технологиялари соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболли эканини таъкидлади.

«Замонавий воқеликда Россия компаниялари Қозоғистон бозорини тобора кўпроқ устувор йўналиш деб ҳисобламоқда. Қозоғистоннинг IТ-компаниялари давлат хизматларини рақамлаштириш бўйича катта тажрибага эга. Россиялик ишлаб чиқувчилар таржимани талаб қилмайдиган ва қўшимча таълимсиз фойдаланиш мумкин бўлган дастурий таъминотни яратадилар. Рақамли трансформация мамлакатларимиз ўртасида янада интеграциялашув учун катта имкониятлар очади ва классик деб аталмиш бошқа соҳаларда ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун зарур шарт-шароитларни яратади», - деди Андрей Бабко «Россия – Қозоғистон. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришнинг янги траэкториялари ва ҳамкорлик муваффақиятлари» эксперт муҳокамаси чоғида.

Умуман олганда, А.Бабко таъкидлаганидек, Қозоғистон ва Россия иқтисодиётнинг турли йўналишларида, жумладан, юқори технологиялар соҳасида ҳамкорликда ишлаш учун кенг истиқболга эга.

Сўнгги хабарлар
telegram