Россиядан Қозоғистонга 40 дан ортиқ хорижий компаниялар кўчиб ўтади

NUR-SULTAN. Кazinform - Европа давлатлари ва АҚШ томонидан Россияга қарши санкциялар жорий этилиши муносабати билан бир қатор компаниялар мамлакатдан чиқишларини эълон қилди. Уларнинг 40 дан ортиғи аллақачон Қозоғистонга кўчиб ўтишга қарор қилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Умуман олганда, Қозоғистон Россия бозоридан чиқишини эълон қилган 300 та хорижий компанияга қизиқиш билдирмоқда. Булар 20 дан ортиқ давлат вакиллари, уларнинг аксарияти Германия ва АҚШдан. Асосан саноат, савдо ва ахборот технологиялари соҳасидаги компаниялар.

«Бизни қизиқтирган 300 га яқин компаниянинг 50 га яқини шу заҳотиёқ кўчириш режаларини кўриб чиқмаётганликларини ва вазиятнинг ривожланишини кутаётганликларини айтишди. 44 та компания бўйича келишувлар мавжуд бўлиб, улар ҳозирданоқ офислари, ишчилари ёки ишлаб чиқариши бу ерда», - деди ҚР Ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров Нур-Султанда бўлиб ўтган Қозоғистон-Германия бизнес-форуми чоғида.

Унинг сўзларига кўра, офисини Россиядан Алматига кўчирган биринчи компания электрон бошқарув ва автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқарувчи Американинг Honeywell корпорацияси бўлган. Унинг айланмаси бутун Қозоғистон ялпи ички маҳсулотидан кўп.

«Кўплаб компаниялар Қозоғистонда жойлаша олмади, чунки улар учун иқтисод ҳажми етарли эмас, лекин улар ҳали ҳам Евроосиё бозорига қизиқиш билдирмоқда. Улар Россияда ишлай олмайдилар, лекин Евроосиё бозорида қолишни исташади. Биз учун ишлаб чиқариш бўлмаса ҳам, ҳеч бўлмаганда офис очилиши жуда муҳим, бу ерда оғирлик маркази ишлай бошлайди», — дея қўшимча қилди А.Айдаров.

Июн ойида ЕИ Россиянинг ҳарбий фаолиятини молиялаштириш имкониятларини чеклашга қаратилган санкцияларнинг олтинчи босқичини қабул қилгани хабар қилинган эди. Бунга Россиядан Европа Иттифоқига аъзо давлатларга денгиз орқали етказиб бериладиган хом нефтни 6 ойга, шунингдек, нефт маҳсулотларини 8 ойга сотиб олишни тақиқлаш киради. Санкциялар Венгрия ва Россиянинг «Дружба» қувурига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган бошқа денгизга чиқишлари йўқ Европа Иттифоқи мамлакатларига консессия сифатида қувур нефтига таъсир қилмади.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар