Россияда жинсни ўзгартириш расман тақиқланди

None
MOSKVА. ТАSS – Кazinform - Россия Президенти Владимир Путин Россияда жинсини ўзгартириш операциясини тақиқловчи қонунни имзолади, дея хабар беради Kazinform ТАSSга таяниб.

Ҳужжат билан «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш асослари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилиб, уни тиббий аралашувлар, шунингдек, жинсни ўзгартиришга қаратилган дори воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи янги модда билан тўлдиради. Бироқ, бу тақиқ туғма аномалиялар ва нуқсонларни, шунингдек, болаларда жинсий аъзолар шаклланишининг бузилиши билан боғлиқ бўлган генетик ва эндокрин касалликларни даволаш билан боғлиқ бўлган аралашувларга тааллуқли эмас. Бундай аралашувларни ўтказиш тўғрисидаги қарор Соғлиқни сақлаш вазирлигига бўйсунувчи тиббиёт ташкилотларининг тиббий комиссиялари томонидан қабул қилинади.

Қабул қилинган қонунда, шунингдек, турмуш ўртоқлардан бирининг жинсини ўзгартириши у илгари тузилган никоҳни тугатиш учун асос бўлиши белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, жинсини ўзгартирган шахслар, ҳужжатга кўра, фарзанд асраб олувчилар ва болаларнинг васийлари бўла олмайдилар.

Қонун эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Шу билан бирга, унинг нормалари қонун кучга киргунга қадар жинсини ўзгартирган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.


Сўнгги хабарлар