Россияда «омикрон» штамми билан касалланишнинг 41 та ҳолати аниқланди

None
None
MOSKVA.ТАSS – Кazinform – Россияда коронавирус инфекцияси аниқланганлар сони 41 нафарга етди.Бу ҳақда Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

«Россия Федерациясида <...> аллақачон вируснинг янги генетик варианти «омикрон« билан касалланган 41 та ҳолат мавжуд. Барча беморлар касалхонада «, - деди у Ҳукуматнинг янги инфекцияга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаши йиғилишида.

»Бугунги кунда барча беморларнинг аҳволи барқарор ва уларнинг аксарияти иммунитетга эга«, - деди А. Попова.

А. Попованинг таъкидлашича, Роспотребнадзор мутахассислари Россия Федерациясида «омикрон» штаммига чалинган беморлар билан алоқада бўлган 300 га яқин шахсни аниқлаган, уларнинг барчаси изоляция қилинган.

«Бугун биз 300 та контактда бўлган шахслар билан ишлаяпмиз, уларнинг барчаси тиббий кузатув остида изоляция қилинган ва CОVID-19 га қарши ПЗР тести 4 кишида мусбат нажита берди», - деди у.

26 ноябр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Африканинг жанубида топилган В.1.1.529 коронавирус штаммини грекча «омикрон» ҳарфи билан номлади. Вируснинг янги варианти аллақачон 80 га яқин мамлакатда аниқланган.

Мутахассисларнинг фикрича, у хавф туғдириши мумкин, чунки у пандемия даврида олимлар аниқлаган бошқа штаммларга қараганда тезроқ тарқалади ва кўп сонли мутацияларни ўз ичига олади.

Сўнгги хабарлар