Россияда қозоқ эртаклари тақдим этилди
Москва давлат лингвистик университетида “Тош девларининг афсоналари” тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Нашр қозоқ тилидаги халқ эртакларини ўз ичига олади, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

Нашрда озарбайжон, арман, беларусь, грузин, хитой, қирғиз, тожик ва ўзбек тилларида ўз она ва рус тилларида чоп этилган эртаклар ҳам ўрин олган.
Барча эртаклар тоғлар мавзуси билан бирлаштирилган, ҳикоялар ушбу тилшунослик университети ўқитувчилари томонидан таржима қилинган. Китоб минг нусхада нашр этилган.
Китоб ғояси Евроосиё тоғ курортлари иттифоқи (ЕТКИ, 2023 йилда тузилган, Қозоғистоннинг “Шимбулоқ” ва “Ой-Қарағай” курортлари, Россиянинг «Роза Хутор» ва бошқаларни ўз ичига олган) жамоат ташкилоти фаолияти туфайли туғилган.
“Бундай китоблар муҳим, чунки бу орқали биз Ҳамдўстлик мамлакатлари маданий контекстини яхшироқ тушунамиз. Бундан ташқари, улар МДҲ мамлакатлари тилларини ўрганаётган талабалар билан дарсларда фойдаланиш учун манбадир”, - дейди Ольга Егорова, “МЛГУ” халқаро ҳамкорлик бўйича лойиҳа бюроси директори.
«Роза Хутор» тоғ курорти бош директорининг халқаро алоқалар ва туризм бўйича ўринбосари С.Хворостяний таъкидлаганидек, эртаклар билан танишгандан сўнг уларнинг қаҳрамонлари истиқомат қиладиган ажойиб масканларни кўриш истаги пайдо бўлади.
Муаллиф: Бекбау Тайманов