Россияда қариялар уйидаги ёнғинда 20 киши ҳалок бўлди, 7 киши бедарак йўқолди

None
ASTANA. TASS - Kazinform - Кемеровонинг Таврическая кўчасида жойлашган икки қаватли қариялар уйига ўт кетди, дея хабар бермоқда Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Ёнғин оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, икки нафар кекса одам тан жароҳати олди.

Ёнғин сигнали Москва вақти билан 22:21 да олинган. Ўт ўчирувчилар етиб келганида, уйнинг томи аланга ичида қолганди.

Ёнғинни ўчириш учун 80 дан ортиқ киши ва 28 техника сафарбар этилган.

Кейинроқ Россия Мудофаа вазирлиги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони тўрт нафардан 13 нафарга етганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, фавқулодда вазиятда 20 киши ҳалок бўлган.

Етти кишининг тақдири номаълум. Икки киши куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган, уларнинг аҳволи оғир. Яна тўрт нафари амбулатор шароитида даволанишга юборилган.

Бу Кемероводаги қариялар уйидаги биринчи ёнғин эмас.

8 январ куни икки қаватли «Олтин аср» пансионатининг биринчи қаватида ёнғин содир бўлди. Ўшанда 48 киши эвакуация қилинган, тўрт киши ҳалок бўлган.

Сўнгги хабарлар