08:00, 24 Декабрь 2021 | GMT +5
Россия Санкт-Петербургдаги йиғилишда Қозоғистон раҳбариятининг иштирокини кутмоқда
МOSKVA. Кazinform - Москва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Елбасы ва Қозоғистон Президентининг ЕОИИ ва КХШТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган йиллик норасмий учрашувида иштирок этишини кутмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин россиялик ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги йиллик матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон бизнинг энг яқин иттифоқчиларимиздан биридир. Бизнинг ўзига хос муносабатларимиз бор. У Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев томонидан асос солинган ва ҳозирда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев бу муносабатларни қўллаб-қувватламоқда», — деди В. Путин.
У коронавирус пандемияси режалаштирилаётган бир қатор қўшма тадбирларни ўтказишга имкон бермаганини таъкидлаб, Қозоғистон Президенти ва Қозоғистоннинг Биринчи Президенти-Елбасы келаси ҳафта Санкт-Петербургда бўлиб ўтадиган ЕОИИ ва КХШТ аъзоларининг анъанавий норасмий учрашувига ташриф буюришига умид билдирди.
«Мен бунга ишонаман. Қозоғистон раҳбарияти бунга олдиндан рози бўлди», — деди у.
Муаллиф: Наримбек Исмағулов