Россия Қозоғистон билан чегарадан ўтишга қўйилган чекловларни бекор қилди

None
None
MOSKVA. TASS - Kazinform – Россия 30 мартдан бошлаб Қозоғистон ва Мўғулистон билан чегарани кесиб ўтишга қўйилган чекловларни бекор қилади. Бу ҳақда пайшанба куни журналистларга коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича тезкор штаб маълум қилди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

«Янги коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб 2022 йил 30 март Москва вақти билан соат 00:00 дан бошлаб Россия-Қозоғистон чегарасининг қуруқлик қисми орқали Қозоғистон фуқароларининг Россияга кириши ва Россия фуқароларининг Қозоғистонга чиқишига қўйилган чекловларни бекор қилишга қарор қилди. Шунингдек, Россия-Мўғулистон чегарасининг қуруқлик қисми орқали Мўғулистон фуқаролари Россияга киришлари, Россия фуқаролари эса Мўғулистонга чиқишлари мумкин», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар