11:42, 27 Март 2022 | GMT +5
Россия келгуси ҳафта тадқиқот доирасида болаларни ковидга қарши эмлашни эълон қилади
МОSKVA. ТАSS - Кazinform - Клиник синовлар доирасида олти ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни коронавирусга қарши эмлаш келгуси ҳафтага режалаштирилган, дея хабар бермоқда Kazinform ТАSSга таяниб.

«Вакцинанинг клиник синовлари, хусусан, болалар учун коронавирусга қарши эмлаш, менимча, кейинги ҳафтадан бошланади. Бугунги кунга келиб, болалар ҳали танланмаган, ҳозирча улар фақат кўнгиллиларни жалб қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилот ва тадқиқот ўтказиладиган клиникалар ҳақида қарор қабул қилишди«, - деди Гамалея маркази директори Александр Гинцбург.
24 январ куни Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцинанинг 6 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар орасида клиник синовларини ўтказишни маъқуллади. Гинцбург аввалроқ тадқиқот уч ярим ойгача давом этиши мумкинлигини хабар қилган эди.