Россия делегацияси Аляскага етиб келди
ASTANA. Kazinform - Анкорижга иккита махсус Ил-96 рейслари етиб келди, дея хабар беради Kazinform ТАССга таяниб.

ТАССнинг хабар беришича, “Россия” махсус парвозлар отрядининг иккинчи Ил-96 самолёти Анкорижга қўнди. Самолётда Кремль пули журналистлари ҳамда Россия делегациясининг бир қисми бор. Улар Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Дональд Трамп саммитига йўл олган.
Flightradar маълумотларига кўра, самолёт Аляскадаги Анкориж аэропортига қўнди.
Аввалроқ яна бир махсус Ил-96 самолёти Анкорижга қўнган. ТАСС хабарига кўра, у Путин ва Трамп ўртасидаги саммитга тайёргарлик кўраётган олдинги гуруҳлардан бирини олиб кетаётган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 15 августда Анкорижда АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтади.