Россия Бош вазирининг ўринбосари: Ёқилғи масалалари назорат остида
МОSKVА.Кazinform - Россиянинг ички ёқилғи бозоридаги вазият мамлакат ҳукумати назорати остида, айрим ҳудудлардаги тақчиллик муаммолари тўғридан-тўғри ҳал қилинмоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг сўзларига кўра, вазият тўлиқ назорат остида. Россия Энергетика вазирлиги ҳудудлар билан штаб ҳолатида ишламоқда ва умуман, мамлакат бўйлаб талаб ва таклиф мувозанати таъминланган. Бир қатор ҳудудларда таъминот билан боғлиқ қийинчиликлар бевосита тартибга солиниб, нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва улардан фойдаланиш имконияти таъминланмоқда.
Бензин ва дизель ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун турли кимёвий элементлар ва қўшимчалардан фойдаланиш масалалари кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Россия ёқилғи иттифоқи Новакга мактуб йўллаб, ёнилғи сотишдан тушган даромадлар паст даражада экани, айрим мустақил станциялар ёпилаётгани айтилганди. Касаба уюшмасига кўра, бунга ёқилғи етказиб беришдаги қийинчиликлар ва ёқилғи тақчиллиги сабаб бўлмоқда.
Россия ҳукумати ички бозорда барқарорликни сақлаш мақсадида бензин экспортига вақтинчалик тақиқни узайтирди ва ёқилғининг бошқа турларига чекловлар киритди.
Россия ҳукумати баёнотига кўра, янги фармон мамлакатдан автомобиль бензинини олиб чиқишни вақтинча тақиқлайди. У 2025 йил 31 декабргача амал қилади ва барча экспортёрларга, шу жумладан ишлаб чиқарувчиларга ҳам тегишли. Аввалроқ, бензин ишлаб чиқарувчиларга сентябрь ойи охиригача, ноишлаб чиқарувчи корхоналарга эса октябрь ойи охиригача экспорт қилиш тақиқланган эди.
Шунингдек, дизель ёқилғиси, кема ёқилғиси ва бошқа турдаги газойлларни, шу жумладан биржада сотиб олинганларни экспорт қилишга ҳам тақиқ жорий этилди. Ушбу чекловлар 2025 йилнинг 31 декабрига қадар амал қилади.Aммo ушбу турдаги ёқилғиларни бевосита ишлаб чиқарувчилар томонидан экспорт қилинишига чеклов қўйилмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия 31 августгача бензин экспортини тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.