Россия автомобил бозоридаги инқироз Қозоғистонга қандай таъсир қилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Йилнинг биринчи ярмида Россия Федерациясида енгил автомобиллар ишлаб чиқариш уч баробарга, сотилган автомобиллар сони эса икки баравардан ортиқроққа камайди. Finprom.kz маълумотларига кўра, сўнгги йилларда Қозоғистонга янги енгил автомобиллар импортида Россия бозорининг улуши қарийб 40 фоизни ташкил этган, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Йилнинг биринчи ярмида Россияда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 2021 йилнинг январ-июнига нисбатан 61,8 фоизга, яъни 279,2 мингтага камайган. Тарқатилган маълумотларга кўра, Россия автомобил маркаларини ишлаб чиқариш 66,1 фоизга (76,5 мингтагача), хорижий брендларга тегишли автомобиллар 59,9 фоизга (202,7 мингтагача) камайди.

Россияга қарши санкциялар мамлакат автомобил ишлаб чиқариши ва бозорига ҳам таъсир кўрсатди. Жорий йилнинг март ойида бир қатор хорижий автомобил ишлаб чиқарувчилари Россия Федерациясидаги фаолиятини вақтинчалик тўхтатиб қўйишларини маълум қилган эди. Компаниялар Россия заводларида автомобил ишлаб чиқаришни тўхтатдилар ва дилерларга янги машиналарни етказиб беришни тўхтатдилар.

Ҳозирги вақтда «АвтоВАЗ» фақат иккита моделни ишлаб чиқаради - Lada Niva ва Lada Granta. Бундан олдин 20 йил давомида Россия автомобил саноати жадал ривожланганди.

Хусусан, 2019 йилгача Қозоғистонга янги автомобиллар импортининг умумий ҳажмида Россиянинг улуши 50 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлса, 2020-2021 йилларда Россиянинг улуши 40 фоиз атрофида бўлган. Жорий йилнинг январ-апрел ойларида эса бу кўрсаткич 32,2 фоизга камайди.

Россияда ишлаб чиқаришнинг вақтинчалик тўхтатилиши ва автомобил концернининг бозордан олиб ташланиши Қозоғистон автомобил бозорига таъсир ўтказмоқда. 2022 йилнинг январ-июн ойларида Россия Федерациясидан Қозоғистонга олиб келинган автомобиллар сони 5,4 мингтани ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,4 баравар камдир.

«Renault автомобиллари импорти 7,6 баравар, Mazda - 2,8, Toyota - 2,6, Volkswagen - 2,1, Mitsubishi - 2,1, Nissan - 42,4 фоизга камайган. Skoda автомобиллари эса ушбу даврда Қозоғистонга умуман етказиб берилмаган. Россиядан фақат Haval бренди импорти ҳажми ошган»

, — дейилади Finprom.kz хабарида.

Бироқ, логистика инқирози ва эҳтиёт қисмлар тақчиллигига қарамай, Қозоғистонда янги автомобиллар савдоси атиги 8 фоизга камайди. Жорий йилнинг январ-июн ойларида 51,9 минг дона автомобил сотилган. Шу нуқтаи назардан, маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида йиғилган автотранспорт воситаларининг улуши ошди, яъни 62,7 фоиздан 75,9 фоизга етди.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Россиядан Қозоғистонга автомобиллардан ташқари Lada, Kia, Hyundai, Renault, GAZ, KAMAZ, URAL русумли автомашиналарнинг эҳтиёт қисмлари олиб келинган.

Мавжуд вазиятни ҳисобга олсак, Қозоғистон яна бир муаммога дуч келиши мумкин. Яъни, энди янги автомобиллар Қозоғистондан Россияга олиб чиқилиши мумкин. Россия ахборот майдонида Қозоғистондан автомобил олиб келиш ҳақидаги маълумотлар кундан-кунга ортиб бормоқда.

Сўнгги хабарлар