17:07, 04 Июль 2025 | GMT +5
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
ASTANA. Kazinform — Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди. Бу ҳақда ТАССга Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

— Ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлайди, — деди дипломатик идора давлатнинг тан олиниши ҳақидаги маълумотга изоҳ бериб.
Аввалроқ ТАСС агентлиги Толибон томонидан киритилган Афғонистон байроғи 2021 йилда ҳаракат ҳокимият тепасига келганидан бери биринчи марта Москвадаги элчихона тепасига осилгани ҳақида хабар берганди.
1 июль куни Афғонистоннинг Россиядаги янги элчиси Гул Ҳасан Москвага келди, 3 июль куни Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ундан ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилди.