Россия 7–11 май кунлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади
ASTANA. Kazinform – Россия Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш кунлари учун тинчлик эълон қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

“Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондони Владимир Путиннинг қарорига кўра, инсонпарварлик нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда, Ғалабанинг 80 йиллик юбилейи муносабати билан — 7 майдан 8 майга ўтар кечаси соат 00:00дан 10 майдан 11 майга ўтар кечаси соат 00:00гача Россия томони тинчлик эълон қилади. Ушбу даврда барча ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилади. Россия томони Украина ҳам бу ташаббусга амал қилиши керак деб ҳисоблайди. Агар Украина томони тинчлик келишувини бузса, Россия Федерацияси Қуролли Кучлари муносиб ва самарали жавоб беради. Шунингдек, Россия томони Украина инқирозининг сабабларини бартараф этишга ва халқаро ҳамкорлар билан конструктив ҳамкорликка қаратилган, олдиндан шарт қўйилмаган тинчлик музокараларини ўтказишга тайёр эканини яна бир бор таъкидлайди”, – дейилади баёнот матнида.