Россельхознадзор парранда гўштини АҚШдан Қозоғистонга олиб ўтишни тақиқламоқчи

парранда гўшти
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Россельхознадзор АҚШдан Россия Федерацияси ҳудуди орқали Қозоғистонга паррандачилик маҳсулотларини транзитига чекловлар жорий этишга тайёрланмоқда, деб хабар беради Каzinform агентлиги РИА Новостига таяниб.

Ўтган йили бундай етказиб бериш ҳажми 23 минг тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 15 минг тоннага камайган.

Чекловларни киритиш зарурати Россия ва Қозоғистон ҳудудларини юқори патоген парранда гриппидан ҳимоя қилиш туфайли юзага келди.

Қўшма Штатлардаги қуш гриппи билан боғлиқ вазият ҳозирда беқарор. У ерда 290 дан ортиқ касаллик ҳолати қайд этилган.

Шуни таъкидлаш керакки, ўтган йилнинг охирига келиб, парранда гриппи вирусининг агрессив кичик тури бутун Европада тарқалди. Ёввойи ва уй қушлари популяцияларида 9000 дан ортиқ касаллик ўчоқлари қайд этилган бўлиб, йўқотиш 69 миллион қушни ташкил қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram