19:13, 06 Февраль 2025 | GMT +5
Роскосмосга янги раҳбар тайинланди
ASTANА. Кazinform - Дмитрий Баканов “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директори бўлди, дея хабар беради kremlin.ru.

Дмитрий Баканов бунгача Россия Федерацияси транспорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.
Бунгача “Роскосмос” давлат корпорацияси бош директори бўлган Юрий Борисов ўз лавозимидан озод этилди.
Тегишли фармонни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин имзолади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роскосмос тунги Астана суратини эълон қилгани ҳақида ёзган эдик.