Роналдунинг ижтимоий тармоқлардаги обуначилари сони 1 миллиардга етди
ASTANA. Kazinform – “Ал-Наср”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг ижтимоий тармоқдаги обуначилари сони 1 миллиардга етди. Бу ҳақда футболчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
У тарихда бундай натижага эришган биринчи шахс.
“Биз тарих яратдик – 1 миллиард обуначи! Бу шунчаки рақам эмас, бу бизнинг умумий хоҳишимиз, ўйинга муҳаббатимиз исботидир. Мадейра кўчаларидан тортиб жаҳон даражасига қадар, ҳар доим оилам ва сиз учун ўйнаб келдим, энди биз 1 миллиардга етдик. Менга ишонганингиз, қўллаб-қувватлаганингиз ва ҳаётимнинг бир қисми бўлганингиз учун ташаккур. Энг яхшиси ҳали олдинда, биз биргаликда ғалаба қозонамиз ва ўз қўлларимиз билан тарих ёзамиз", – деди Роналду.
Эслатиб ўтамиз, август ойида 39 ёшли футболчи YouTubeда ўз саҳифасини очганини маълум қилганди. Роналдунинг ушбу платформадаги обуначилар сони рекорд даражага етди. Ҳозирда Криштианунинг YouTubeда 60 миллиондан ортиқ обуначиси бор.
Бундан ташқари, Роналду расмий учрашувларда 900 та гол урган биринчи футболчига айланди.