"Ролан Гаррос"да сенсация: Амир Омархонов мусобақанинг 3-ракеткаси устидан ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди
PARIS. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Амир Омархонов ўсмирлар ўртасидаги “Ролан Гаррос” турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди.

Қозоғистонлик теннисчи россиялик Тимофей Дерепаско билан биргаликда чорак финалда ушбу мусобақанинг 3-ракеткалари франциялик Томас Форел ва руминиялик Лука Преда билан куч синашди.
Биринчи партияда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, иккинчи сетда Франция-Руминия дуэти ҳисобни тенглаштирди – 6:4.
Бироқ супер тай-брекда Амир ва Тимофей ғалаба қозонишди – 12:10. Улар бир соату 20 дақиқалик баҳс давомида 10 та брейк-пойнтдан 4 тасини фойдаланди ва 3 та эйсни ишлатишди. Француз-румин жуфтлиги 3 эйс, 4 брейк (5 брейк-пойнт) билан ажралиб туришди.
Амир Омархонов ва Тимофей Дерепасконинг ярим финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Буюк Британияда Астана турнирининг финалчисини мағлуб этгани ҳақида ёзган эдик.