Ролан Гаррос: Амир Омарханов ўсмирлар ўртасида чорак финалга йўлланма олди
PARIS. Кazinform - 17 ёшли қозоғистонлик теннисчи Амир Омарханов ўсмирлар ўртасидаги Ролан Гаррос турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди.

Қозоғистонлик ёш теннисчи иккинчи даврада россиялик Тимофей Дерепаско билан биргаликда мусобақанинг 5-ракеткаси франциялик Чарли Камю ва австралиялик Хайден Жонсга қарши баҳс олиб борди.
Қизғин кечган биринчи партия тай-брейкгача давом этди ва Қозоғистон-Россия жуфтлиги ҳал қилувчи дақиқада ғалаба қозонди – 7:6 (7:4). Иккинчи сетда Омарханов – Дерепаско учта брейк амалга оширди ва учрашувни ғалаба билан якунлади – 6:2. Ўйин 1 соат 15 дақиқа давом этди.
Амир Омарханов ва Тимофей Дерепасконинг чорак финалдаги рақиблари кейинроқ аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бейбит Жуқаев Буюк Британиядаги мусобақани ғалаба билан бошлагани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Жибек Қуламбаева Италиядаги мусобақанинг ярим финалига чиқди.