Ривожланган давлат бўлмоқчи бўлсак, энг аввало тинчлик ва осойишталик керак – Президент
– Аввало, барчангизни кириб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайман! Қозоғистоннинг осмони очиқ, пойдевори бузулмас бўлсин! Сизнинг махсус миссия юкланган. Чунки Қуролли Кучларимиз давлатчилигимизнинг мустаҳкам таянчидир. Ватан мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилиш муқаддас бурчдир. Ватаннинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш муқаддас бурчдир. Қаҳрамон ота-боболаримиз асрлар давомида ўз юртининг чегарасини ёвга бермай, бизга қолдирган. Бу буюк меросни асраб-авайлаш – асосий вазифамиз, – деди Давлат рпаҳбари.
Президент кейинги авлодга ҳамжиҳат ва қудратли давлатни топшириш асосий мақсад эканини таъкидлади.
«Юрт тинч, жамият барқарор бўлса, биз бунёдкор ва маданиятли давлатга айланамиз. Яъни, ривожланган давлат бўлмоқчи бўлсак, энг аввало тинчлик ва осойишталик керак. Қуролли Кучларимиз ана шу бебаҳо қадриятларни асраб-авайлаши керак. Қозоғистон барча давлатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатган. Бизнинг позициямиз аниқ», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Муаллиф: Марлан Жиембай