Ревакцинация: ҚР Бош вазири эмлаш пунктларининг тайёрлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди
«Умуман олганда, эпидемиологик вазият барқарорлигича қолмоқда. Юқумли касалликлар шифохоналарида бандлик 30 фоизни, реанимация пунктларида эса 26 фоизни ташкил этади. Шу билан бирга, Европанинг қатор давлатлари, шунингдек, чегарадош мамлакатларда касалланиш даражаси ошиб бораётганини инобатга олган ҳолда, ҳамма жойда санитария талабларига риоя қилиш зарур», — деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.
Шунингдек, Бош вазир барча вилоятлар ҳокимликларига санитария талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича мониторинг гуруҳлари фаолияти ва самарадорлигини кучайтириш бўйича топшириқ берди.
«Санитария режимини бузиш ҳолатлари учун қатъий чоралар кўриш керак», - деди Асқар Мамин.
Айни пайтда деярли 8,5 миллион киши биринчи компонент билан, 7,7 миллиондан ортиқ киши иккинчи компонент билан эмланган.
«22 ноябрдан аввал эмланган фуқароларни қайта эмлаш бошланади. Шу муносабат билан эмлаш марказлари, тиббиёт ташкилотлари ва тиббиёт ходимларининг тайёрлигини таъминлаш зарур», — деди Асқар Мамин Ҳукумат йиғилишида.