Республика референдумида қатнашиш учун 359 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтди
ASTANА. Кazinform — Референдумга халқаро кузатувчиларни рўйхатдан ўтказиш якунланди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, 38 та хорижий давлатдан 133 нафар кузатувчи ва 11 та халқаро ташкилотдан 226 нафар кузатувчи аккредитациядан ўтган. Халқаро кузатувчиларнинг умумий сони 359 кишини ташкил этади.
— Яна бир бор таъкидлаш жоизки, халқаро кузатувчиларнинг иштироки кампаниянинг шаффофлиги ва ошкоралигига, шунингдек, давлатнинг халқаро мажбуриятларга риоя қилишига ҳисса қўшади. Бу бизнинг халқаро мажбуриятларга содиқлигимиздан, сайловлар соҳасида халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан доимий яқин ҳамкорлигимиздан далолат беради, — деди Нурлан Абдиров.
Эслатиб ўтамиз, ТуркПА кузатувчилари референдум куни Астана, Алмати ва Туркистон шаҳарларида ишлайди.