Референдумда қозоғистонликларнинг 17,79 фоизи овоз берди
ASTANA. Kazinform – Референдум ўтказиш марказий комиссияси котиби Мухтар Ерман соат 10:00 ҳолатига кўра қозоғистонликларнинг референдумдаги иштироки ҳақида маълумот берди.
«Вилоятлар, республика аҳамиятидаги шаҳарлар ва Астана ҳудудий комиссиялари томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Астана вақти билан соат 10:00 ҳолатига фуқароларнинг келиши:
Абай вилоятида – 15,36 фоиз, Ақмола вилоятида – 17,18 фоиз, Ақтўбе вилоятида – 19,21 фоиз, Алмати вилоятида – 16,31 фоиз, Атирау вилоятида – 17,11 фоиз, Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 16, 43 фоиз, Жамбил вилоятида – 16,19 фоиз, Жетису вилоятида - 18,08 фоиз, Қарағанди вилоятида - 30,63 фоиз, Қостанай вилоятида - 16,9 фоиз, Қизилўрда вилоятида - 20,91 фоиз, Манғистау вилоятида - 16,45 фоиз, Павлодар вилоятида – 14,04 фоиз, Шимолий Қозоғистон вилоятида – 15,83 фоиз, Туркистон вилоятида – 18,56 фоиз, Улитау вилоятида – 17,4 фоиз, Шарқий Қозоғистон вилоятида – 17,85 фоиз, Астана шаҳрида – 24,8 фоиз, Алмати шаҳрида – 8,66 фоиз, Чимкент шаҳрида - 19,56 фоиз.
Соат 10:00 ҳолатига кўра, республика бўйича 2 миллион 178 минг 593 нафар фуқаро сайлов бюллетенларини олди. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 17,79 фоизини ташкил этади», – деди Мухтар Ерман.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз беради.
Республика референдумида фақат битта савол бўлади: Қозоғистонда атом электр станциясини қуришга розимисиз? Сайловчи иккита жавобдан бирини танлайди: “Ҳа, розиман” ёки “Йўқ, рози эмасман”.
Корея Республикасида Қозоғистон фуқаролари биринчилардан бўлиб ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаландилар.
1 июль ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 12 176 968 киши референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга.