АЭС қурилиши бўйича референдумда Сеулдаги қозоғистонлик биринчи бўлиб овоз берди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси фуқаролари референдумда Корея Республикасида биринчилардан бўлиб ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

АЭС құрылысына қатысты референдумда бірінші болып Сеулдегі қазақстандық дауыс берді
Фото: Қозоғистон Республикаси ТИВ

Халқаро ташкилот ходими Камила Маутова Сеулдаги референдумда биринчи овоз берган қозоғистонлик бўлди.

“Ушбу қарор мамлакатимиз келажаги учун катта аҳамиятга эга бўлиб, референдум жамиятнинг барча фикрларини ҳисобга олиш, қарорлар қабул қилишда шаффофликни таъминлаш имкониятидир. Ҳукумат ҳар кимнинг фикрини тинглашга ҳаракат қилади ва бу жараёнда биз, фуқароларнинг фаол иштирок этиши жуда муҳим”, – деди К.Маутова.

Шунингдек, дипломатик ваколатхоналар саъй-ҳаракати туфайли хорижда истиқомат қилаётган кўплаб қозоғистонликлар референдумда қатнашиш имконига эга бўлганини айтди.

АЭС құрылысына қатысты референдумда бірінші болып Сеулдегі қазақстандық дауыс берді
Фото: Қозоғистон Республикаси ТИВ

“Бу мамлакатимиз келажаги учун муҳим қарор қабул қилиш учун жамоавий имконият ва бу референдум иқтисодиётни ривожлантириш учун янги имкониятлар очади, деб ўйлайман”, — деди сайловчи.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи АЭС қурилиши бўйича ўз танловини амалга оширади.

Сўнгги хабарлар