Референдум: Евроосиё интеграцияси институти Exit poll натижаларини эълон қилди

ASTANА. Кazinform - Евроосиё интеграцияси институти республиканинг барча ҳудудларида республика референдумида овоз берган фуқаролар ўртасида сўров ўтказди.

референдум
Фото: Қозоғистоннинг Сан-Францискодаги Бош консуллиги

Овоз берувчилардан “Қозоғистонда атом электр станцияси қуришга розимисиз?” деган савол берилди. Савол учун қайси жавоб вариантини танладингиз?” деган фақат битта савол берилди.

Exit poll эрталаб соат 7 дан кечки 20 га қадар ўтказилди. Сўров 250 та участка, жумладан, шаҳарларда 159 та ва қишлоқ жойларда 91 та участкани қамраб олди. 30 546 нафар фуқаро махсус тайёргарликдан ўтган респондентлар билан ace-to-face усули орқали сўров ўтказилди. Тадқиқот натижаларининг хатоси 1% дан ошмайди.

Exit poll натижаларига кўра, респондентларнинг 71,8 фоизи “Ҳа, розиман” деб жавоб берган бўлса, қолган 28,2 фоизи “Йўқ, рози эмасман” жавобини танлаган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки еxit poll натижаси: референдумда аҳолининг 69,8 фоизи АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади.

6 октябрь куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида сайловчиларнинг 63,87 фоизи овоз берди.

Сўнгги хабарлар