Дастлабки exit poll натижаси: референдумда аҳолининг 69,8 фоизи АЭС қурилишини қўллаб-қувватлади

ASTANА. Кazinform - Exit poll натижаларига кўра, референдумда қозоғистонликларнинг 69,8 фоизи АЭС қурилишини ёқлаб овоз берди.

референдум
Фото: Мақсат Шағирбай/Kazinform

Аввалроқ барча референдум участкаларида овоз бериш якунлангани ҳақида ёзган эдик. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди.

“Қозоғистон Республикасидаги барча референдум участкаларида овоз бериш якунланди. Участка комиссияси овозларни санаб чиқишга киришди. Амалдаги қонунчиликка кўра, референдум бўйича сайлов участкаларида овозларни санаш вақти овозларни санаш бошлангандан эътиборан 12 соатдан ошмаслиги керак. Ҳудудий комиссиялар эртага эрталаб Марказий референдум комиссиясига электрон алоқа каналлари орқали овоз беришнинг дастлабки натижалари ва санаб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади”, — деди Константин Петров.

Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи АЭС қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз берди.

Сўнгги хабарлар