Қозоғистондаги барча референдум участкаларида овоз бериш якунланди
ASTANА. Кazinform - Барча референдум участкаларида овоз бериш якунланди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси раиси ўринбосари Константин Петров маълум қилди.
“Қозоғистон Республикасидаги барча референдум участкаларида овоз бериш якунланди. Участка комиссияси овозларни санаб чиқишга киришди. Амалдаги қонунчиликка кўра, референдум бўйича сайлов участкаларида овозларни санаш вақти овозларни санаш бошлангандан эътиборан 12 соатдан ошмаслиги керак. Ҳудудий комиссиялар эртага эрталаб Марказий референдум комиссиясига электрон алоқа каналлари орқали овоз беришнинг дастлабки натижалари ва санаб чиқиш натижалари ҳақида маълум қилади”, — деди Константин Петров.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз бермоқда.
Республика референдуми бюллетенида фақат битта савол бўлади:
- Қозоғистонда атом электр станциясини қуришга розимисиз?
Сайловчи иккита жавобдан бирини танлайди:
- "Ҳа, розиман" ёки "Йўқ, рози эмасман".
1 июл ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 12 миллион 176 минг 968 киши референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, соат 20:00 ҳолатига кўра 7 миллион 820 минг 918 нафар фуқаро сайлов бюллетенини олган. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 63,87 фоизини ташкил этади.