Референдум: сайловчиларнинг 63,87 фоизи овоз берди
ASTANА. Кazinform - АЭС бўйича республика референдумида 7,8 миллион киши ўз танловини амалга оширди. Бу ҳақда Марказий референдум комиссияси котиби Мухтар Ерман маълум қилди.
Комиссия аъзосининг маълум қилишича, соат 20:00 ҳолатига кўра, 7 миллион 820 минг 918 нафар фуқаро сайлов бюллетенини олган. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 63,87 фоизини ташкил этади.
Жумладан:
1. Абай вилоятида – 69,57%.
2. Ақмола вилоятида – 71,63%.
3. Ақтўбе вилоятида – 75,11%.
4. Алмати вилоятида - 68,71%
5. Атирау вилоятида - 6328%.
6. Ғарбий Қозоғистон вилоятида – 67,03%
7. Жамбил вилоятида – 61,28%
8. Жетису вилоятида - 68,01%
9. Қарағанди вилоятида – 72,12%
10. Қостанай вилоятида – 73,45%
11. Қизилўрда вилоятида – 82,48%
12. Манғистау вилоятида – 54,03%
13. Павлодар вилоятида – 65,09%
14. Шимолий Қозоғистон вилоятида - 66,31%
15. Туркистон вилоятида – 75,31%.
16. Улитау вилоятида - 70,69%
17. Шарқий Қозоғистон вилоятида – 73,79%
18. Астана шаҳрида – 50,81%.
19. Алмати шаҳрида – 25,39%
20. Чимкент шаҳрида – 70,57%
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи атом электр станциясини қуриш масаласи бўйича умумхалқ референдумида овоз бермоқда.
Республика референдуми бюллетенида фақат битта савол бўлади:
- Қозоғистонда атом электр станциясини қуришга розимисиз?
Сайловчи иккита жавобдан бирини танлайди:
- "Ҳа, розиман" ёки "Йўқ, рози эмасман".
1 июл ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 12 176 968 киши референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, соат 18:00 ҳолатига кўра 7 миллион 537 минг 675 нафар фуқаро сайлов бюллетенларини олган. Бу рўйхатга киритилган фуқароларнинг 61,56 фоизини ташкил этади.