Рақамли тенгега миллий валюта мақоми берилади
ASTANA. Kazinform – Молия бозорини тартибга солиш ва ривожлантириш агентлиги раиси Мадина Абилқасимова рақамли тенгега миллий валюта мақомини берувчи ҳуқуқий нормани тақдим этди.

“Қонун лойиҳасининг асосий янгилиги – активларнинг янги класи сифатида рақамли молиявий активларни тартибга солишни жорий этишдир. Қонун лойиҳаси рақамли молиявий активларнинг уч турини назарда тутади. Биринчиси, пулни талаб қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи стейблкоинлар, иккинчиси - асосий актив билан таъминланган рақамли молиявий активлар, учинчиси - рақамли шаклда чиқарилган молиявий воситалар”, - деди у.
Маълум қилинишича, стейблкоинларнинг чиқарилиши ва муомаласи Миллий банк томонидан тартибга солинади. Рақамли молиявий активларнинг бошқа турлари агентлик томонидан тартибга солинади.
“Рақамли молиявий активлар молия бозорининг янги субъектлари, яъни рақамли платформалар операторлари томонидан чиқарилади. Рақамли молиявий активлар мавжуд молиявий воситалар учун ўрнатилган шунга ўхшаш талабларга, шу жумладан рискларни бошқариш, маълумотларни ошкор қилиш ва инвестор ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўйиладиган талабларга бўйсунади. Рақамли тенгенинг миллий валютанинг янги шакли сифатидаги мақоми қонун билан тасдиқланади”, – деди Мадина Абилқасимова.