Рақамлаштириш соҳасини тартибга солувчи ягона қонун ишлаб чиқилади - Мурожаатнома
«Ҳукумат асосий эътиборни сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратиши керак. Келгуси бир неча йил ичида бу соҳага бир триллион доллардан ортиқ сармоя киритилиши тахмин қилинмоқда. Сунъий интеллект уни ишлаб чиққан мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулотига сезиларли ҳисса қўшиши мумкин. Агар биз сунъий интеллект имкониятларидан тўлиқ фойдалансак, билимлар иқтисодиётига янги туртки берамиз. Етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш керак. Биз малакали мутахассислар тайёрлашимиз лозим. Камида учта таниқли олий таълим муассасаси сунъий интеллект соҳасида кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар олиб бориш билан шуғулланиши даркор», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон глобал мижозларга ҳисоблаш қуввати сотиладиган жойга айланиши мумкин.
«Шунинг учун йирик маълумотлар марказлари қурилишига сармоя жалб қилиш учун энг қулай шарт-шароитлар, жумладан, турли чегирмалар яратиш зарур. Шунингдек, Қозоғистоннинг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги манфаатларини илгари суриш зарур. Рақамлаштиришнинг асосий тамойилларини қонунлаштириш вақти келди. Ҳукуматдан, экспертлар ҳамжамиятидан, Парламент аъзоларидан ягона тармоқ ҳужжатини ишлаб чиқиш масаласи билан шуғулланишни сўрайман», – деди Президент.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай