Рақамлаштириш, илм-фан ва инновациялар миллий лойиҳасига 2,2 триллион тенге сарфланади – Қозоғистон РРИАС вазири

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳасининг йўналишларини тушунтирди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Президент топшириғига мувофиқ «Рақамли ютуқ, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Унинг мақсади – мамлакатни замонавий давлатга айлантириш, рақамли трансформация орқали самарали бошқарувни таъминлаш, ишончли маълумотларга асосланган қарорлар қабул қилиш, рақамли асрда инфратузилмадан самарали ва хавфсиз фойдаланиш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга илмий ҳисса қўшишдан иборат, - деди Б. Мусин Марказий коммуникациялар хизматидаги матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, миллий лойиҳа 10 та йўналиш, 226 та вазифа, 44 та кўрсаткич ва 211 та тадбирдан иборат бўлиб, уларни амалга ошириш 2025 йилга мўлжалланган.

«Миллий лойиҳа икки блокга бўлинган: «Рақамли трансформация» ва «Фан». «Рақамли трансформация» блоки давлат хизматларини 5 дақиқада кўрсатиш, IТни ривожлантириш, халқ овозини эшитадиган ва самарали давлат шакллантириш, қулай ҳаёт учун рақамли воситалардан фойдаланиш, технологик ва инновацион бизнесни ривожлантириш, сифатли интернет ва ахборот хавфсизлигини ўз ичига олади.

«Фан» блогида «Илм-фаннинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш», «Илмий экотизим рақобатбардошлигини ошириш», «Мамлакат тараққиётига илм-фаннинг ҳиссасини ошириш», яъни «ФAН-САНОАТ-БИЗНЕС» тамойилини қўллаш ва «Фанни бошқаришни такомиллаштириш» йўналишлари бор, - деди Б. Мусин.

Унга кўра, миллий лойиҳани амалга ошириш учун 2,2 триллион тенге сарфланади. Шундан 1,4 триллион тенге давлат бюджетидан, 800 миллиард тенге эса хусусий сармоя сифатида жалб этилади. Ушбу миллий лойиҳа 12 октябр куни Бош вазир томонидан қабул қилинган.

Сўнгги хабарлар