"Рагаса" тўфони: Хитойда 1,89 миллион киши эвакуация қилинди

ASTANA. Kazinform — Хитой жанубидаги табиий офат туфайли 1,89 миллиондан ортиқ киши эвакуация қилинди. Бу ҳақда Синьхуа ахборот агентлиги хабар берди.

Тайфун
Фото: Синьхуа

“Рагаса” тўфони Хитой жанубидаги Гуандун провинциясига етиб келди.

Кучли бўрон провинциянинг Янцзян шаҳридаги Хайлин оролига секундига 40 метргача кучайган шамол билан урилган.

Тайфун
Фото: Синьхуа

Провинция бўйлаб 1,89 миллиондан ортиқ аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

Синоптикларнинг башорат қилишича, «Рагаса» ғарбга тахминан 20 км/соат тезликда ҳаракатланади ва аста-секин заифлашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Рагаса” тўфони Филиппин ва Тайванда 10 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлгани ҳақда хабар бергандик.

Сўнгги хабарлар